Владимир Путин яқин кунлар ичида Дональд Трамп билан учрашади

15:43 24 Октябр 2018 Дунё
670 0
Фото: Риа новости

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Париж шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги РФ раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумотига асосланиб хабар берди. Давлат раҳбарлари учрашувини АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон ҳам тасдиқлаган. Мазкур мулоқот Биринчи жаҳон уруши якунига етганининг 100 йиллига бағишланган тадбир доирасида ўтказилади. Музокаралар давомийлиги президентларнинг ўзларига боғлиқ бўлади. 

Маълумот учун, яқинда Жон Болтон Москвага ташриф буюрган.

Ушаковнинг айтишича, Болтоннинг Москвага ташрифи АҚШнинг Россия билан мулоқотни қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини билдиради.

“Бу нормал икки томонлама учрашув бўлади”, - деди у. Унинг сўзларига кўра, музокараларда икки мамлакат делегацияси вакиллари иштирок этади.

“Албатта, у ерда икки томондан ҳам катта таркиб бўлмайди, лекин у тарафдан ҳам, бу тарафдан ҳам асосий вакиллар қатнашади”, - дея қўшимча қилган Ушаков.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019