Владимир Путин ваколат муддати тугагандан кейин нима қилади?

17:49 04 Июль 2019 Дунё
862 0

Россия президенти Владимир Путин Италияга сафари чоғида ушбу мамлакатнинг Corriere della Sera газетасига интервью берди.

Қуйида ана шу суҳбатнинг асосий нуқталари билан танишишингиз мумкин.

Маълумки, 2024 йилдан сўнг РФнинг ҳозирги раҳбари ваколатлари ўз ниҳоясига етади. Шундан кейинги режалар ҳақида берилган саволга жавоб:

“Бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда яна беш йиллик ғайратли меҳнат турибди. Ҳозир биз дунёда кузатаётган бундай шиддатли суръатда тахминлар қилиш қийин. Ишонинг, ҳозир мен ўзим эгаллаб турган жойда қиладиган ишларим бор”.

Санкциялар ҳақида:

“Киритилган ноқонуний санкцияларга қарши чора-тадбирларни қабул қилишда биз танлаб-танлаб ҳаракат қила олмадик, чунки акс ҳолда Жаҳон савдо ташкилоти билан муаммоларга дуч келардик”.

Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома ҳақида:

“Халқаро хавфсизлик тизимининг инқирози АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиқишидан сўнг бошланди. Бу қурол-яроғлар устидан назоратнинг барча тизимлари учун асос бўлди”.

Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролланиш пойгаси ҳақида:

“Россия мудофаага(қарийб 48 млрд. доллар) қанча сарфлашию АҚШнинг ҳарбий бюджети(700 млрд.дан зиёд) қанча эканлигини солиштириб кўринг. Қани унда бу ерда қуролланиш пойгаси? Биз бундай пойгада иштирок этмоқчи эмасмиз, аммо биз ўз хавфсизлигимизни кафолатлашга масъулмиз”.

Россиянинг АҚШдаги сайловларга “аралашуви” ҳақида:

“Россияни Америкадаги сайловларга аралашганликда айблаш энг бемаъни гап бўлди. Буларнинг барчаси нима билан тугади – ҳеч нарса билан. Мюллер комиссиясининг бундай тил бириктириш бўлмагани ҳақидаги хулосалари ҳам аниқ. Ҳеч қандай аниқ фактларни йиғиш мумкин эмас – чунки у ерда ҳеч нарса йўқ”.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳақида:

“Украина фуқаролари Зеленский ва унинг жамоасидан декларацияларни эмас, балки аниқ ҳаракатлар ва қисқа муддатда яхши томонга ўзгаришларни кутяпти. Ва албатта, Киев расмийлари Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршилик – бу умумий манфаат эмаслигини, балки ишонч ва ўзаро тушунишга асосланган прагматик ҳамкорлик эканлигини тушунишлари керак. Биз бунга тайёрмиз”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019