Владимир Путин ва Дональд Трамп июль ойида учрашиши мумкин

16:46 21 Июнь 2018 Дунё
708 0
Фото: news.rambler.ru

АҚШ Президенти Дональд Трамп унинг маъмурияти Россия билан алоқаларни яхшилашни хоҳлаётганини билдирди.

АҚШ Президенти бу ҳақда Миннесота штати Дулут шаҳрида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган пайтда айтиб ўтди. Мазкур тадбир маҳаллий телекомпаниялар томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

“Мен сизларга бир нарсани айтмоқчиман. Биз Россия билан яхши бўлишни истаймиз”, деди у.

Яқинда The Washington Post нашри эса Оқ уйдаги манбаларига асосланиб, Трампнинг Владимир Путин билан шу йил июль ойида Европада учрашиши кутилаётгани ҳақида хабар берди. Аниқроғи 11-12 июль кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммитидан олдин ёки Дональд Трампнинг Буюк Британияга амалга оширадиган ташрифидан кейин. The Times мулоқот манзилига энг асосий даъвогар Австрия пойтахти Вена эканлигини маълум қилди. Чунки айнан шу шаҳарда Россия ҳам, АҚШ ҳам аъзо бўлган ЕХҲТ бош қароргоҳи жойлашган.

Россиянинг “Интерфакс” ахборот манбаси эса АҚШ раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича ўринбосари Жон Болтон келгуси ҳафтада АҚШ ва Россия президентлари учрашувига тайёргарлик кўриш доирасида Москвага келиши ҳақида хабар тарқатди.

19 июнь куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Трамп билан мулоқоти ҳақида ҳозир ҳам бирор аниқ нарса йўқ эканлиги, уларнинг НАТО саммитигача учрашиш варианти кўриб чиқилмаётгани ҳақида маълум қилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019