Владимир Путин футбол бўйича жаҳон чемпионати фаворитларини айтди

14:44 06 Июнь 2018 Спорт
1180 0
Фото: Ридус

Россия президенти Владимир Путин футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати фаворитларини маълум қилди. Бу ҳақда у Хитой Медиакорпорацияси сайтига берган интервьюсида гапириб ўтган.

«У ерда [жаҳон чемпионатида] ғолиб чиқиш учун кўплаб даъвогарлар бор. Бу Лотин Америкаси жамоалари — Аргентина ва Бразилия. Шунингдек, Германия терма жамоаси аввалги жаҳон чемпионатларида ҳам ажойиб ўйин кўрсатганини яхши биламиз. Испания терма жамоаси ҳам жуда сифатли ва жуда чиройли футболни кўрсата олади.

Балки бошқа даъвогарлар ҳам бўлиши мумкин, бироқ энг кучли терма жамоа ғалаба қозонади», - деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳридаги 12та стадионда,  14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019