Владимир Путин: “АҚШ доллар билан ҳисоб-китобларни чекласа, бу валютага бўлган ишончга путур етади”

12:19 08 Июнь 2018 Дунё
901 0
Фото: 24 Канал

Россия президенти Владимир Путин долларни ягона универсал валюта деб атади. Бу ҳақида у фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот чоғида айтиб ўтди, деб хабар берди РБК.

“Доллар – дунёдаги универсал захира валютаси”, деди у.

РФ давлат раҳбарининг айтишича, евро ҳам шунга ҳаракат қиляпти ва бу қисман амалга ошмоқда.

Путиннинг фикрича, агар АҚШ ҳукумати доллар билан ҳисоб-китоб қилишни чекласа, бу узоқ истиқболда мазкур валютага бўлган ишончга путур етказади. У бу ўзи ўтирган шохни ўзи арралаш экани, бундай ёндашув зарар келтириши ва акс таъсир этишини қайд этиб ўтди.

“Вақтинчалик муваффақиятга эришиш мумкиндир, лекин бунинг ҳам бўлиши амримаҳол”, дея қўшимча қилди у.

Россия президентининг айтишича, АҚШ ўйлаётган нарса иқтисодий соҳада эмас, балки сиёсий соҳада ижобий натижани қўлга киритишдир.

Путин ҳамма универсал мақомга эга бўладиган янги валютани яратиш, шунингдек, миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишга ўтиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида ҳам қўшимча қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?