Виза режими бекор бўлган мамлакатларда ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ўртача 47 фоиз ошди

17:56 23 Август 2019 Сиёсат
165 0

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Қўмита мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилди.

Таъкидланганидек, республикамиз ташқи сиёсат маҳкамаси ўз фаолиятида асосий эътиборни Ташқи сиёсий фаолият концепциясида ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажарилишига қаратмоқда.

Қўмита мажлисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг  туризмни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотлари дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда туризм – жаҳон иқтисодиётининг энг йирик секторларидан бири ҳисобланиб, айнан шу соҳа улушига дунё ялпи ички маҳсулотининг 9 фоизи  тўғри келади. Қолаверса, ушбу соҳа сайёрамиздаги ҳар ўн иккинчи иш жойини таъминлайди. Ўзбекистонда ҳам сайёҳлик йўналиши мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим стратегик тармоғи сифатида белгиланган. Жумладан, сўнгги 3 йилга яқин давр мобайнида юртимизга сайёҳларни жалб этиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, бу соҳадаги тадбиркорлик фаолиятига қулай шарт-шароитларни тақдим этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга қаратилган 60 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан уларнинг 11 таси жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилинди.

Соҳани ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар, аввало, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасига юклатилган. Хусусан, ушбу тузилма томонидан сайёҳларнинг виза олиши ва рўйхатдан ўтиш жараёнларини соддалаштириш, стандартлаштириш ва сертификация, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, соҳа салоҳияти тарғиботини амалга ошириш каби йўналишларда қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, агар 2018 йилда 9 та мамлакат фуқаролари учун виза режими бекор қилинган бўлса, 2019 йил давомида қўшимча тарзда яна 47 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим татбиқ этилиб, уларнинг умумий сони 65 тага етди, қолаверса, икки ва кўп маротабали электрон виза бериш тизими жорий этилди. Статистик маълумотлар ушбу чоралар самарадорлигини кўрсатмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида виза режими бекор бўлган мамлакатларда ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ўртача 47 фоизга ортган.

Туризм соҳаси тарғиботи ҳам Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан  мамлакатга хорижий меҳмонларни кенг жалб этиш мақсадида энг замонавий технологиялар ва маркетинг каналлари орқали Ўзбекистоннинг бу борадаги салоҳияти реклама қилинмоқда. Жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Италия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан жами 30 дан ортиқ телевидение ижодий гуруҳлари ва блогерлар ташрифи ташкиллаштирилди.

Мажлисда Президентимиз Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат олдига қўйган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонга Президентимиз ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган “йўл харита”лари ижроси ҳолати тўғрисидаги масала илк бор кўриб чиқилди.

Олий даражада эришилган келишувлар асосида тузилган “йўл хариталари” ва бошқа ҳужжатларнинг оғишмай ижро этилиши устидан парламент назоратини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Бу борада йўл қўйилаётган янги амалиётни давом эттириш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан  Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019