“Visit Uzbekistan Partnership” Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлашда давом этмоқда 

17:43 17 Октябр 2019 Жамият
107 0

Яқинда Тошкентда Visit Uzbekistan Partnership ташаббуси билан маданият, санъат, анъаналар ва Буюк Ипак йўлидаги ҳаёт тарзига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Visit Uzbekistan Partnership – “Dinara&Co.” нашриёт уйининг халқаро ташаббуси билан ташкил этилган ва Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини кенгайтириш учун мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлашга бефарқ бўлмаган кишилар ва ташкилотларни бирлаштирувчи бизнес-клуб. 

Таъкидлаш жоизки, Visit Uzbekistan Partnership ташаббуси биринчи марта 2019 йилнинг май ойида эълон қилинган. Сайёҳлар ва хорижий ишбилармонлар аудиториясига мўлжалланган шу номли журнал эса 2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўллаб-қувватлаши остида чоп этиб келинади. Бу вақт ичида Лондон, Деҳли, Сингапур, Берлин, Мадрид, Москва, Париж, Сеул ва Токио шаҳарларида Visit Uzbekistan тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, журнал элчихоналар ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг халқаро ваколатхоналари, “Афросиёб” поездлари, туристик ярмаркалар ва халқаро тадбирлар доирасида тарқатилади. “Silk Road Treasures” номи остида ўтган оқшомда фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган идора ва ташкилотлар вакиллари қатнашди. 

Тадбирни “Dinara&Co.” раҳбари Динара Дултаева очиб берди. Миллий руҳда ўтган тадбир доирасида кулолчилик, заргарлик бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Илк марта Миланда намойиш этилган Bukhara Brilliant Silk (ипак матоларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси) ва Anor Couture (модалар уйи)нинг муваффақиятли коллаборацияси намойиши меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, йиғилганлар “Begim” парфюмерия брендининг янги ифорлари билан танишиб, “Манас” ресторани ва Bagizagan шароб заводининг ранг-баранг  менюсидан баҳраманд бўлишди. Тадбир доирасида маълум қилинишича, яқин кунларда Ўзбекистон делегацияси Visit Uzbekistan Partnership линиясида Деҳлидаги “Luxury Simposium” тадбирида, сўнг Лондондаги “World Travel Market” кўргазмаси ва “UzInvest Forum” инвестицион форумида иштирок этиши кутилмоқда. Visit Uzbekistan Partnership’нинг маслаҳат кенгаши 12 мамлакатда Ўзбекистон билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр экспертлар ва дўстларига эга. Visit Uzbekistan Partnership Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш йўлида янги ғоялар, ташаббуслар ҳамда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун очиқдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019