Вирусолог нима учун АҚШда коронавирус жуда кўп қайд этилганига изоҳ берди

00:04 24 Август 2020 Дунё
346 0

Фото: Reuters

АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонларни тартибга солиш бўйича агентлиги директорининг ўринбосари, америкалик вирусолог Константин Чумаков АҚШда нима учун коронавирус билан касалланганлар жуда кўп қайд этилгани масаласига изоҳ берди.

Унинг фикрича, юқумли касалликлар тарқалишининг асосий омилларидан бири Америка аҳолисининг мамлакат ичида ва чет элда ҳаракатчанлигидир.

Бундан ташқари, вирусологнинг таъкидлашича, Осиё ва Европада, ўз-ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиган одамларни полиция томонидан таъқиб қилинишига қадар бўлган чоралари кўрилади, АҚШда эса бундай эмас.

АҚШ коронавирус билан касалланиш сони бўйича дунёда биринчи ўринда эгаллаб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 5 638 633 кишида касаллик аниқланган. 179 минг нафардан кўпроқ одам ушбу инфекция қурбони бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?