"Вирус учун тайёр ўчоқ" бўлган бозор карантинга ёпилди

14:45 02 Июнь 2020 Жамият
395 0

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Бир ҳудудда бир кун» лойиҳаси доирасида Ғузорга ташрифи давомида тумандаги «Карвон» бозорининг карантин қоидаларига амал қилмай ишлаётганлигига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

— Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқ-ку, — деди вилоят раҳбари. —​ Бозорнинг 9 та кириш жойи бор, қани санитария, профилактик тадбирлар йўқ. Бозор тезкор дезинфекция ишларини амалга ошириш учун карантинга ёпилади. Ушбу масалада Президент Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида тўхталиб, «Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак», дея таъкидлаган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, «Карвон» бозори вилоятда карантинга ёпилган еттинчи бозор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?