Виолен де ВИЛЬМОР: “Ўзбекистонда мисли кўрилмаган дипломатик ва иқтисодий очиқлик жараёни бошланди”

15:16 30 Август 2018 Сиёсат
479 0

Виолен де ВИЛЬМОР, Франция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан хал­қингизга ўз табрикларимни йўллайман ва бахт-саодат ҳамда фаровонлик ­тилайман. Қолаверса, ҳозирги даврда республика чиқиб олган юксалиш ва тараққиёт йўлини олқишлайман.

Франциянинг Европа бўйича ва ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан қайд этганидек, МДҲнинг барча давлатлари ичида Ўзбекистон ниҳоятда тараққийпарвар ва чуқур ислоҳотларни амалга оширмоқда. Мисли кўрилмаган дипломатик ва иқтисодий очиқлик жараёни бошланди. Франция тўлиқ қўллаб-қувватлайдиган яхши қўшничилик сиёсати шарофати билан Тошкент Марказий Осиёнинг барча мамлакатига фойда келтирадиган ҳамкорликнинг янгича динамикасини яратишнинг уддасидан чиқди, халқаро майдонда унинг овози баландроқ эшитилмоқда ва натижада минтақа халқаро ҳамжамиятда ўзини янада мустақил намоён эта олади.

Ҳозирги давр икки томонлама алоқаларимиз тарихида янги саҳифани очиш учун энг муносиб палладир. Зеро, Эммануэль Макрон саъй-ҳаракатлари билан Францияда инновациялар, янги технологиялар соҳасида ўзгаришлар ва модернизация жараёнлари, Парижнинг молиявий, академик ва илмий марказ ­сифатидаги жозибадорлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга оширишга киришилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил Францияга амалга оширадиган ташрифида айнан шу жиҳатларга урғу берамиз. Шахсан ўзим буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019