Вилоят ҳокими мактаблардаги аҳволни танқид қилди

13:46 04 Май 2019 Жамият
343 0

Cенатда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган барча тадбирлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

2017-2018 йиллар давомида вилоят иқтисодиётининг асосини ташкил этувчи саноат, қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 7 трлн.сўмдан зиёд жами 2418 та лойиҳа амалга оширилди ва 25,1 минг янги иш ўринлари яратилган.

Айниқса, Чирчиқ шаҳрида лойиҳа қиймати 200,0 млрд.сўмга тенг бўлган “Компакт текстил ЯРН” корхонаси, Юқоричирчиқ туманида умумий қиймати 119,0 миллиард сўмлик “EMG” компанияси ва Зангиота туманида қиймати 92 миллиард сўмлик “Хигвей логистик центр” каби йирик лойиҳаларнинг ишга туширилиши вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини оширишига ижобий таъсирини кўрсатди.

Бундан ташқари ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш эвазига 246 та лойиҳалар бўйича 2 трлн 103 млрд.сўмлик, шу жумладан 73,8 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб 4500 га яқин янги иш ўринлари яратилган.

Вилоят ҳокими ҳудудда қилинган ишлар билан бир қаторда Ҳукумат ва вазирлик идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар борлигини айтиб ўтди.

Хусусан, ижтимоий соҳада йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни босқичма-босқич режали асосда ҳал этиш –маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда масъул вазирлик идоралар олдида турган энг муҳим вазифлардан биридир.

Умумтаълим мактабларининг аҳволига назар ташалайдиган бўлсак, мактабларнинг 53 таси 1936-1960 йиллар оралиғида қурилган бўлиб, уларнинг бугунги ҳолати таъмирлаш ишларига ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Айниқса, Оққўрғон туманида 1936 йилда қурилган 3-сонли мактаб, Қуйичирчиқ туманида 1937 йилда қурилган 23-сонли мактаб, Бекобод туманида 1958 йилда қурилган 30-сонли мактабларнинг аҳволи талабга жавоб бермайди, деди вилоят ҳокими. 

Бундан ташқари 211 та мактабларда спорт заллари йўқ бўлса,412 тасида иссиқлик таъминоти билан таъминланмаган.

Умуман сўнгги 2 йил давомида вилоятда Инвестиция дастурига асосан 62 та умумтаълим мактаблари таъмирдан чиқарилган бўлсада, яна 187 та мактабларимиз таъмирга муҳтож ҳолатдадир (2019 йилда 47 та мактаблар таъмирланади ва 2 та янги мактаб қурилади).

Ҳозирда ортиқча ўқувчи юкламаси билан фаолият юритаётган 119 та мактабларга қўшимча ўқув корпусларини қуриб бериш зарур.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019