Вилоят божхона бошқармасига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

10:56 28 Август 2018 Жамият
251 0
Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати .

Маълум қилинишича, фуқаролар А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Фарғона вилояти божхона бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига улардан фирибгарлик йўли билан 4800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан А. ва Б.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар