Викторинанинг ғолиблари аниқланди

17:42 13 Январь 2020 Жамият
247 0

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлари ва таълим муассасаларида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг чет тилларини, хусусан, Ҳарбий техник институтида курсантларининг 5 та хорижий тил — рус, инглиз, немис, хитой ва араб тилларини ўрганишлари борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Ўрганилаётган тил кўникмаларини мунтазам равишда ривожлантириш ва уларнинг самарасини намоён этиш мақсадида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида билимлар беллашуви — Викторина ўтказилиб келинмоқда.

Миллий гвардия тизимида ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган бу каби викториналарнинг инглиз тили йўналишининг республика босқичи куни кеча, юртимизда кенг нишонланаётган байрам 14 январь — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида ўтказилди.

Мазкур беллашув юртимиз бўйлаб қизғин давом этаётган ватанпарварлик ойлигида “Ватан ҳимояси — муқаддас бурч” шиори остида ташкил этилди.

Беллашувда 6 нафар иштирокчидан иборат бўлган 10 та жамоа ўз кучи ва билимини 3та шарт бўйича синовдан ўтказди. Барча шартлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи, ЎзР ҚК Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик марказининг кафедра мудири ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтидан ташриф буюрган ўқитувчилардан ташкил топган Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди.

“Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Сардорлар баҳси” шартларида жамоалар эгаллаган тил кўникмаларини ўз фикрларини инглиз тилида эркин ва равон ифода этишлари орқали намоён этдилар. Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ва Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларида таҳсил олаётган ўқувчилар ёш бўлишига қарамай ўз истеъдодларини кўрсата олдилар.

Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг “Perfect generation” жамоаси ва 2-ўринни Тошкент вилоятида жойлашган Миллий гвардия бўлинмасининг “Lions” жамоаси эгаллади. Фахрли 1-ўринни эса Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг “Black eagles” жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек, “Guardian lions” жамоаси иштирокчиси оддий аскар Абдужалилов Ф. “Энг яхши иштирокчи” номинациясига эга бўлди. Муносиб иштирок этган барча ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Инглиз тили бўйича Викторинага устозларимиз ёрдамида жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ҳарбий-техник институтида олаётган билимларимиз бундан кейин ҳам бугунгидек ғолибликка эришишимизда хизмат қилишига ишонамиз”, ‒ дейди ғолиб жамоа сардори курсант Нурислом Маҳмудов.

Нафосат Зафарова, Миллий гвардия Матбуот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019