VII Европа киноси фестивали бошланди

15:46 12 Октябр 2019 Маданият
235 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Пойтахтимиздаги "Зарафшон" ресторанида “O‘zbekkino” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси ҳамда  Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорлигида VII Европа киноси фестивали очилиш маросими ўтказилди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Маълумотларга кўра, бу галги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши режалаштирилган.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Фестивал доирасида Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия каби 12 та Европа мамлакатининг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган ўнта фильм тақдим этилади. Улар комедия жанрида суратга олинган драма “Белгияликлар Қироли”, “Қишдаги Луиза” антмацион фильм, “Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Ҳомо сапиенс”, “Жаннат 89” бадиий фильмлари кабилардир.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

- Бу сафарги фестивал масштаби кенглиги, киножанрлар ранг-баранглиги, қолаверса, барча ёшдаги томошабинлар аудиториясига мослиги билан алоҳида аҳамиятли. - дейди “O‘zbekkino” миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев. - Бу каби халқаро тадбирлар киноижодкорларимизга янги илҳом ва шижоат бағишлайди, десак янглишмаймиз. 

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Киносеансларга кириш бепул.

Юлдуз Ўрмонова,
"Халқ сўзи".


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019