«Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси «Турист» сабаб тўхтатиб қўйилди

18:19 29 Май 2018 Маданият
828 0

«Виа Мароканд» гуруҳининг «Турист» қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлганлиги боис клипни оммага тақдим этиш рад этилган эди.

Бироқ, гуруҳ аъзоларини бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу клип оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилганлиги сабабли лицензияси «Ўзбекконцерт» томонидан тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий Кенгаш аъзолари томонидан «ВИА Мароқанд» гуруҳининг «Турист» қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлганлиги боис клипни оммага тақдим этиш рад этилган эди. Бироқ, гуруҳ аъзоларини бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу клип оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилганлиги сабабли, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 9-декабрьдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан «ВИА Мароқанд» гуруҳи аъзолари Закирова Асалхон Бахтиёржон қизи ва Ташматов Абдурашид Хусановичларга берилган лицензиялар жорий йилнинг 29 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қиламиз.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар