Вьетнамда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

14:17 21 Апрель 2018 Маданият
804 0

Вьетнам Социалистик Республикасининг пойтахти, гўзал Ханой шаҳрида жойлашган Катта опера театрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросимига бағишланган тантанали гала-концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Театр фойесида Ўзбекистон маданияти, миллий анъана, урф-одатларини акс эттирувчи фотокўргазма ҳамда амалий санъат, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ташкиллаштирилди.

Концертда Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳё ва Муҳсин Мўминовлар, эл суйган хонанда ва созандалар, раққосаларнинг ижро маҳоратлари Вьетнам шаҳри аҳолисида катта таасссурот қолдиргани уларнинг гулдурос олқишларидан маълум бўлди.
   


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019