Versal тўйхонаси Ezidyor эгасига берилади, Mumtoz раҳбарига эса — «Саёҳат»

14:41 14 Июнь 2018 Жамият
804 0

Tashkent city қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган Ezidyor ва Шайхонтоҳур кўчасидаги Mumtoz тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берилганди. Аммо, Шайхонтоҳур ҳокими Баҳодир Ғоибназаров тадбиркорларга бузилган мулки эвазига қердан жой берилишини аниқлаштирмаган эди. Бугунги кунга келиб, тадбиркорлар мулклари эвазига қаердан жой олишлари маълум бўлди. 

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг ЎзА‘га маълум қилишича, “Ezidyor” тўйхонаси эгасига “Versal” тўйхонаси берилади. 

Шунингдек, “Мумтоз” тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган “Саёҳат” ресторани берилади. 

«Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир», — дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар