Венгрия компанияси Андижонга 12 миллион евролик инвестиция киритади

01:29 10 Февраль 2019 Иқтисодиёт
733 0

Венгриянинг “Mediorad plus Kft” компанияси Андижонга 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритиш орқали кардиожарроҳлик йўналишида фаолият олиб борувчи замонавий клиникани барпо этади.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, 9 февраль куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу компания вакилларини қабул қилган. Қабул давомида инвесторларга Ўзбекистонда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити, тақдим этилаётган имтиёзлар ва кафолатлар ҳақида маълумотлар берилган.

— Компаниямиз Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида жойлашган бўлиб, турли бино ва иншоотларни жаҳон стандартлари даражасида қуриш, жиҳозлаш билан шуғулланади, — дейди компания вакили Владимир Юрьевич Серов. — Вилоят ҳокимлигининг таклифига биноан беш кун давомида Андижондаги бир қанча объектларни кўздан кечирдик ва вилоят реабилитация шифохонасини реконструкция қилиш, қўшимча бино қуриш ҳамда жиҳозлаш учун 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритишга қарор қилдик. Биз 52 та етакчи компаниянинг авторизацияси, яъни улар томонидан ишлаб чиқариладиган ускуна ва жиҳозларни ўзимиз қурган биноларга ўрнатиш ҳуқуқига эгамиз. Яъни, энг илғор технологиялар асосида капитал реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш имкониятимиз мавжуд.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, собиқ шифохона ўрнида кардиожарроҳлик йўналишидаги замонавий клиника барпо этилади. Бу бўйича лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган.

Умиджон Мамарасулов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019