Венесуэла АҚШ билан махфий музокаралар олиб борган

09:10 25 Август 2019 Дунё
175 0

Венесуэла президенти Николас Мадуро икки ўртадаги кескинликка қарамай, ойлардан буён Трамп маъмурияти билан музокаралар ўтказиб келаётганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

АҚШ Мадуро ҳокимиятини тан олмайдиган 50 дан зиёд давлат сирасига киради.

Бироқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон фақатгина Мадуронинг ҳокимиятдан кетиши масаласи муҳокама қилинганини таъкидлаган.

Президент Трамп ҳам ўзининг маъмурияти ҳақиқатан «венесуэлалик юқори лавозимли шахслар» билан сўзлашувлар олиб борганини тасдиқлаган.

Айни вақтда, Венесуэлада қўшҳокимиятчилик юзага келган бўлиб, 50 дан ошиқ мамлакат мухолифат етакчиси Ҳуан Гуайдони ягона раҳбаро ўлароқ тан олган.

БМТ бир неча йилдан бери давом этаётган сиёсий-иқтисодий инқироз оқибатида 30 миллион венесуэлаликларнинг чорак қисми ёрдамга муҳтож бўлиб қолганини айтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019