Вазият мураккаблашмоқда: Хитойда коронавирус ёнига яна бир коронавирус қўшилди

10:25 03 Февраль 2020 Дунё
6593 0

Иллюстратив сурат

2019 йил охирида Хитойда аниқланган коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари кўра, вирусни 11953 киши юқтириб олган. Улардан 11 821 нафари Хитойнинг ўзида, яна 20 давлатда мазкур касаллик билан 132 та ҳолат қайд этилган. 

Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси эса мамлакатда ушбу касалликни юқтирганлар сони 14,380 нафарга етганини маълум қилмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ташқарисида яна 182 та ҳолат қайд этилган.

Касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 305 кишига етган. Биринчи марта Хитойдан ташқари мазкур касаллик билан боғлиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Филиппинда касаллик ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухан шаҳридан қайтиб келган бир киши вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат, деб тан олди. Бир қатор давлатлар ва айрим авиакомпаниялар Хитойга ҳаво қатновини чеклади.

Хитой ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун импорт қилинадиган товарларни божлардан озод қилишга қарор қилди. Бундай тартиб ҳимоя тиббий ниқоблар, дезинфекциялаш воситалари, тез ёрдам машиналари кабиларга амал қилишиши айтилмоқда.

Коронавирус тарқалган Хитойнинг Хубэй провинцияси жануби билан чегарадош Хунань провинциясида эса янги коронавирус — парранда гриппи тарқалмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019