Вазирлик нега Марказий банк ҳисоботига шарҳ берди?

12:36 01 Июль 2019 Иқтисодиёт
674 0

Иллюстратив фото

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил I чоракда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тўғрисидаги ҳисоботига шарҳ берди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киримлари тўғрисидаги ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, мазкур даврда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар соф кирими 198 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга камайган.

Шуни таъкидлаш керакки, жаҳон амалиётида кўзланган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чоп этилган ҳисобот Халқаро валюта фондининг методологияси асосида тузилган бўлиб, мамлакатнинг тўлов балансини тузишдагина қўлланилади. Яъни пул маблағларини тўлов шаклида бир давлатдан бошқа давлатга ҳаракатини тавсифлайди.

Шу боис, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киримлари кўрсаткичи маълум давр мобайнида мамлакатга кириб келган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ва ушбу даврда репатриация қилинган инвестициялар ҳажми (капитални инвесторнинг мамлакатига қайтариш) ўртасидаги фарқ ҳисобланади, яъни муайян даврда мамлакат ҳудудига кириб келган ва ундан чиқиб кетган пул оқимлари сальдосидир. Шу билан бирга, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киримини ҳисоблаш учун асосан хўжалик юритувчи себъектлар томонидан пул тушумлари ҳисобига устав капиталини оширилиши асос қилиб олинади.

Бироқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киримларини ҳисоблашнинг мазкур усули маълум бир давр мобайнида мамлакатга жалб қилинган ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг аниқ ҳолатини тўлиқ очиб бермайди. Шу муносабат билан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланган Инвестиция дастурлари доирасида маълум давр мобайнида жалб қилинган ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ҳисоблашда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталини нафақат пул кўринишида оширилиши, балки товарлар шаклидаги инвестициялар, шунингдек, номоддий активлар ва технологиялар, лицензиялар ва бошқалар инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилмоқда.

Асосий капиталларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш кўрсаткичлари тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат статистика органларига тақдим этиладиган “1-ID” ва “2-invest” статистика ҳисоботлари асосида шакллантирилади. Шу билан бирга, статистик ҳисобот халқаро миқёсда эътироф этилган услублар асосида ҳар чорак якуни билан шакллантирилади ва албатта умумхалқ нашрларида чоп этилади.

Шундай қилиб, статистик ҳисоботларга асосан 2019 йилнинг I чорагида ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 783,3 млн. долларни ташкил этиб, йиллик прогнозга нисбатан 11 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми (325,8 млн. доллар) 457,5 млн. долларга ёки 2,4 марта ошган.

2019 йил 5 ой якуни билан ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2,5 млрд. долларни ёки йиллик прогнозга нисбатан 40 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йил 1-ярим йиллигида бу кўрсаткич 3,7 млрд. долларни ёки йиллик прогнозга нисбатан 52 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Шуни эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда инвестиция ҳажмларининг ўсиши, нефт-газ сектори каби тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича анъанавий тарзда эътироф этиладиган соҳалар билан боғлиқ бўлмаган тармоқларда кузатилмоқда.

Масалан, металлургия саноати (2018 йилга нисбатан 2,4 марта ошган), тўқимачилик (2,7 марта), озиқ-овқат (3,1 марта), фармацевтика (6,3 марта) каби соҳаларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Шу ўринда, ҳудудий лойиҳалар доирасида ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2018 йил кўрсаткичларига нисбатан 4 баробарга ошганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019