Вазирлик мактаб дарсликларидаги камчиликларни тан олди

19:02 07 Июнь 2018 Жамият
1276 0

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта ва ўрта махсус таълим дарсликлари ва ўқув-методик мажмуаларини яратишда муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини тан олди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида иштирок этган мухбиримиз Дилшод Каримов хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, дарслик ва ўқув-методик мажмуаларда амалий ва назорат вазифаларга етарлича эътибор қаратилмаган, назариёт амалиётдан узоқ. Бу табиий ва аниқ фанлар бўйича билимларни етарлича ўзлаштирилмаслиги, эгалланган сабоқларни кундалик ҳаётда тўлақонли қўлланилмаслигига олиб келган.

Дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни яратишга шрифт, кегль, сўзлар узунлиги ва сони, зичлик, қоғоз ранги каби техник талабларни халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлашда нашриётлар ва босмахоналарда малакали мутахассислар, жумладан муҳаррирлар, таржимонлар, мусаҳҳиҳлар ва рассомларнинг етишмаслиги уларнинг имловий хатолар билан чоп этилишига олиб келинаётгани, иллюстрация ва суратлар замонавий талабларга мос келмаган кўринишда нашр қилинаётгани тан олинди.

Ҳозирда дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлашнинг янги тартиблари ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, дарсликлар йил давомида нашриётлар томонидан ишлаб чиқилади, уларнинг экспертизаси эса амалиётчи ўқитувчилар томонидан ўтказилади. Уларнинг хулоса ва таклифлари асосида такомиллаштирилган дарсликлар ойлик апробациядан ўтади. Синов ишлари якунлари бўйича текширувдан ўтказилган дарсликларнинг чоп этилишига рухсат берилади.

Янги ўқув йили учун 28 миллион нусхадаги дарсликлар чоп этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019