Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг ходимларини олий таълимга қабул қилиш соддалаштирилди

17:58 19 Июнь 2019 Жамият
824 0

Жорий йилда олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлими учун квоталар ажратилмади. 2019/2020 ўқув йилидан ОТМларнинг ваколатлари кенгайтирилгани ҳолда уларга йирик ишлаб чиқариш субъектлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда кадрларни тайёрлаш ҳуқуқи берилди.

Эндиликда, ОТМлар вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг тавсияномаси асосида ходимларини кундузги таълим шаклининг бакалавриат таълим йўналишларига мос йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитиш имкониятига эга.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида амалга оширилади.

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби ҳамда ходимларини ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019