Вазирлик битта варақда 113 хато қилган ходимларига имло луғати совға қилди ва улардан диктант олди

18:39 06 Июль 2018 Жамият
560 0
Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги оммавий ахборот воситаларида тарқалган соҳа ходимининг бир варақлик қарорда 113 та имловий хато қилгани ҳақида мақолага муносабат билдирди. 

«...Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси инспекторлари С.Қувватов (Тошкент) ва Н.Норбоевга (Самарқанд) «Ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифболаридаги имло луғати» совға қилинди (2 дона).

2. Номлари келтирилган инспекция ходимларидан «Қарорлар тузиш ва хизмат ҳужжатларини расмийлаштириш» мавзусида назорат диктанти олинди.

3. Инспекция ходимларига бир ой муҳлат берилиб, муддат якунига кўра улардан ўз устида ишлаганлиги, тўғри ёзиш ва грамматикага оид билим даражалари ошганлигини текшириш учун қайта назорат диктанти олинади», дейилади вазирликнинг Facebook‘даги саҳифасида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар