Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда

19:18 17 Апрель 2018 Сиёсат
621 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида “Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш” масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. 
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Унда Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ободонлаштириш ташкилотлари, прокуратура, ички ишлар органлари масъуллари иштирок этмоқда. 

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий соҳа ходимлари, хусусан, шифокорлар, ўқитувчилар ва талаба-ёшларни жамоат ишларига жалб қилишнинг олдини олиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш, раҳбар ходимларнинг ҳудудларда кўзбўямачиликка йўл қўйишининг олдини олишга қаратилган топшириқлари ижроси, бу борада аниқ механизмни ишлаб чиқиш ва қатъий назорат ўрнатиш борасида ишлар муҳокама этилмоқда.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019