Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижроси нега бажарилмади?

17:59 30 Ноябрь 2018 Маданият
750 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Миллий маданиятни ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Лекин ушбу соҳа тараққиётига тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли камчиликлар сақланиб қолаётгани бор гап.

Муаммолар қуйидагилардан иборат эди:

  • маданият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган ягона ҳуқуқий база яратилмаган.
  • ёш ижодкорларга таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида пухта тизим йўқ.
  • аксарият маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базаси ночор аҳволда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази материалларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 2013 — 2018 йиллар давомида таъмирланиши белгиланган 894 та маданият марказларидан фақат 252 таси ёки 28 фоизи фойдаланишга топширилган, холос. 62 тасида таъмирлаш ишлари якунланмаган, 562 тасида ёхуд 65 фоизида қурилиш-таъмирлаш ишлари умуман олиб борилмаган.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ана шундай оғриқли муаммоларга ечим бор.

Ҳужжат билан 2019 — 2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга асосан, мавжуд 147 та марказнинг 26 тасига янги бино қурилади, 45 таси реконструкция қилинади ҳамда 76 таси капитал таъмирланади. Бу ишлар учун Давлат бюджетидан салкам 636 млрд. сўм маблағ ажратиладиган бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019