Вазир Мудофаа доктринаси нима сабабдан янгиланганига изоҳ берди

16:57 11 Январь 2019 Жамият
598 0

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов “Халқ сўзи-онлайн” нашри мухбирига янги Мудофаа доктринасининг аҳамияти ҳақида айтиб ўтди:

— 2018 йилнинг 9 январида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Маълумки, 1995 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чақириқ учинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий доктринаси қабул қилинганди. 2003 йил 3 февралда эса мамлакатимиз Мудофаа доктринаси муҳокама қилинди ва маъқулланди. Демак, шу пайтгача мудофаа соҳасидаги давлат сиёсати асослари, Қуролли Кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги ва қўллашга оид асосий принциплар ҳамда йўналишларини тартибга солувчи 2 та доктринал ҳужжат қабул қилинганди.

Жаҳон ва минтақадаги вазият, юзага келаётган хатар ва таҳдидларга мос ҳолда доктринани қайта ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди. Хўш, бу янгидан қабул қилинган Мудофаа доктринасида қандай акс этди?

Доктринанинг 6-бандида “Глобаллашув давом этаётган ва халқаро муносабатларнинг тизими ўзгариб бораётган шароитларда жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият халқаро ва минтақавий хавфсизликка хавф-хатар ҳамда таҳдидлар кўлами кенгайиб бораётганлиги — геосиёсий қарама-қаршиликнинг кучайиши, можаролар ва танг вазиятларни куч ишлатиб ҳал этишга бўлган ёндашувнинг устунлик қилиши, куч ишлатиш, шу жумладан, оммавий қирғин қуролини қўллаш эҳтимоли ошганлиги, ҳарбийлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизм фаоллашганлиги, ахборот макони ва кибермаконда ўзаро кураш кучайганлиги билан тавсифланади.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, минтақамиздаги вазиятга халқаро терроризм, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятлар соя солиб турибди.

Қолаверса, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлик ва очиқлиги, энг асосийси, қўшни давлатлар билан дўстона ва амалий муносабатларнинг ривожланаётгани каби муҳим омилларга, Ватанимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашдек устувор вазифаларга таянган ҳолда, мамлакатимиз Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, доктринамиз биринчи марта тўлиқ очиқ эълон қилинди. Бу эса мудофаа сиёсатимиз очиқлигининг тасдиғидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019