Вазир ихтироси эътиборсиз қолдирилаётганини айтган ёш фуқаро билан учрашди

17:49 05 Сентябр 2019 Жамият
114 0

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи ихтирочи Жаҳонгир Маҳкамовни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, Жаҳонгир Маҳкамов автомобиль электродвигателининг янгича – камхарж турини ихтиро қилган бўлиб, унинг ихтироларига давлат органлари томонидан эътибор берилмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар берган. Ҳақиқатан, Ж. Маҳкамов бошқа идоралар қатори Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳам мурожаат қилиб, ихтирони ҳаётга татбиқ қилиш учун унга кредит беришларини сўраган. Инновацион ривожланиш вазирлиги кредит берувчи ташкилот эмаслигини, ихтирони лойиҳа сифатида шакллантириб, мурожаатчига давлат техник грантлари ҳамда ўз харажатини ўзи қоплаш асосида молиялаштириладиган стартап лойиҳалар танловларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган. Бу маълумотлар Ж. Маҳкамовга оғзаки ҳам тушунтирилган, унга бу ҳақида хат ҳам жўнатилган. Ўз навбатида Маҳкамов стартап танловига ҳужжатларини топширмаган.

Қабул давомида Ж. Маҳкамовнинг ихтиросининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, И. Абдураҳмонов мазкур ихтирони стартап танлови талабларига жавоб берадиган тартибда расмийлаштиришга ёрдам бериш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, Ж. Маҳкамовнинг олий маълумотга эга эмаслигини эътиборга олган ҳолда, ўз ихтисослиги бўйича олий ўқув юртига кириб ўқиши масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Вазирликнинг Иқтисодиёт реал секторига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси иборат ишчи гуруҳ айни кунларда Чиноз туманига бориб, Жаҳонгир Маҳкамовнинг ишлари билан яқиндан танишмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019