Вазир Агрипина Шин: “Боғчаларда овқат сифати — энг оғриқли масала”

10:21 05 Август 2019 Жамият
90 0

Мактабгача таълим вазири Агрипина Шин боғчаларда ошпазлар етишмаслиги муаммосини тилга олди: “Болаларда овқат сифати — энг оғриқли масала. Биз тегишли ташкилотлар билан биргаликда боғчаларда овқатларнинг сифатини мунтазам ўрганиб борамиз. Бу борада асосий муаммолардан бири — болалар учун тўғри овқат пиширадиган ошпазлар йўқлиги. Ошпазлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида ҳам фақат жамоатчилик учун овқат тайёрлаш ўргатилади. Шу боис педогогика коллежларида болалар ошпазлиги бўйича йўналиш очилиш бўйича таклифлар берилган ва биз шу орқали ушбу масала ҳал этилишидан умид қиламиз”, — деди вазир. У бу ҳақда яқинда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” мавзусига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган. 

Тадбирда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепцияси ҳар бир шаҳар ва туман кесимида  болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш бўйича аниқ кўрсаткичларни белгилаб берган биринчи ҳужжат бўлиб, вазирлик  фаолиятининг шаффофлиги ва объективлигини таъминлаши таъкидланди. Концепция МТМлар етишмаслиги муаммосини ҳал этиш билан бир қаторда, яқин йилларда педогогик ва бошқарув кадрларига ҳам эътибор қаратилади. Педагоглар сонини ошириш, шунингдек, ходимларни саралаш, тайёрлаш ва малакасини оширишга янги ёндошувларни татбиқ этиш бўйича ишлар давом эттирилади.

Матбуот анжуманида болаларни боғчага қабул қилиш ёши нима учун уч ёш этиб белгиланганига изоҳ берилди. “Икки ёшни болани парвариш қилиш мумкин, лекин унга бу ёшда таълим бериш имконсиз. Бола уч ёшдан кейингина таълим олишга йўналтириш мумкин бўлади. Лекин биз нодавлат таълим муассасаларига болаларни икки ёшдан қабул қилишга рухсат берганмиз”, — деди Агрипина Шин.

Вазир, шунингдек, электрон навбатлар борасидаги муаммоларга ҳам изоҳ берди: “Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, мактабгача таълим тизимида Давлат хизматлари агентлиги ва UzInfoCom билан биргаликда электрон навбат йўлга қўйилган эди. Бироқ дастур фаолияти таҳлил қилиниб, шаффофлик нуқтаи назаридан 20 июнь куни тўхтатиб қўйилган эди. Дастур UNICEF ва OpenEMIS каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда такомиллаштирилди. Ҳозирда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича катта гуруҳ ишламоқда ва душанба куни дастур фаолияти қайта тикланади”.

Матбуот анжуманида вазирлик мутасаддилари журналистларнинг боғчага канцтовар маҳсулотлари ва гигиена воситаларининг ота-оналардан талаб қилиш қанчалик тўғри эканлиги борасидаги саволига жавоб қайтаришди.

“Балки канцтовар маҳсулотларини олиб боришингиз мумкин, аммо гигиена воситаларини талаб қилиш мумкин эмас. Чунки улар учун бюджетдан пул ажратилади”, — деди вазир ўринбосари Мақсуджон Юлдошев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019