Ватанимиз келажаги учун масъулмиз

13:11 18 Февраль 2019 Жамият
367 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасини кенг жамоатчилигимиз қатори биз, ёшлар катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладик.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга ошириларкан, бундан кўзланган пировард мақсад – ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, улар келажагини таъминлашдан иборатдир.Президентимиз ўз маърузасида илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштиришга тўхтатилиб, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланишини, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозимлигини таъкидладилар. Қайд этилганидек, ривожланган мамлакатларда бола 3 ёшдан 22 ёшга тўлгунга қадар даврда унинг тарбиясига сармоя йўналтирилади. Ана шу сармоя жамиятга 15-17 баробар миқдорда фойда келтиради.

Инсон капиталига эътиборни кучайтирган мамлакат эса шубҳасиз юксалиш ва тараққиёт сари илдам одимлайди. Ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаб юртимизда “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилаётир. Биргина Сурхондарё вилоятида ушбу дастурга биноан 308 нафар йигит-қизларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 28 миллиард 708 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Натижада янгидан-янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилди. Янги иш ўринлари яратилди.

Мурожаатномадаги қуйидаги сўзлар бизни ниҳоятда руҳлантирди: “ Биз бугун кўп миллатли халқимизга, барчамизнинг умидимиз ва суянчимиз бўлган ёшларимизга ишониб, маррани катта олмоқдамиз”. Ёш авлод камолоти, ёруғ келажагини кўзлаб белгиланаётган улуғвор мақсадларга биз, ёшлар лаббай деб, жавоб беришга ҳамиша тайёрмиз. Зеро, бу улуғ ва муқаддас Ватан бизники, унинг келажагини таъминлаш энг олий мақсад-муддаомиздир.

Шерзод Олимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019