Ватан ҳимоячилари куни бўйича тадбирлар

18:15 14 Январь 2020 Жамият
489 0

Ватан ҳимоячилари куни Бухорода ҳам ўзгача руҳда қарши олинди.Эрта тонгдан вилоят марказидагиХотира хиёбони турли ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари, фаоллар билан гавжумлашди.Ҳарбий оркестр садолари остидаМотамсаро Она пойига гуллар қўйилди.

Шундан сўнг асосий тадбирлар Ёшлар марказига кўчди.Анжуман аввалида вилоят ҳокими Ў. Барноев Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Байрам тадбирида ҳарбий – маъмурий секторлар зиммасигақуйилган вазифалар ва шулар асосида тайёрланган “Йўл хариталари” доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Маълум бўлишича, биргина 2019 йилда Мудофаа вазирлиги тизимига кирувчи ҳарбий қисмлар ва муассасалар инфратузилмасини яхшилаш ишларига 6,1 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган.Республика ИИВ тасарруфидаги ҳарбий қисмни реконструкция қилишга 700 миллион сўм харажат қилинган.Ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини уй – жой билан таъминлаш доимий эътиборда.

— Байрам арафасида шаҳарнинг кўркам масканларидан бирида барпо этилган тураржойдан бизга икки хонали уй ажратилди, — дейдиҳарбий хизматчилардан бирининг турмуш ўртоғи Лайло Аллаберганова. — Узоқ муддатли ипотека кредитлари асосида берилган бу уйлар яшаш учун қулай.Ватан ҳимоячилари куни биз учун қўшалоқ байрамга айланди.Бу каби эътибор ва ғамхўрликлар ёшларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқиш ва иштиёқни оширмоқда.

Дарҳақиқат шундай.Мамлакат олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш, Ватан ҳимоячиси бўлмоқдек эзгу ниятни дилига туккан бухоролик ёшлар сони кўпаймоқда. 2919 йилда 669 нафар йигит шундай бахтга муяссар бўлди.Бу 2018 йилдагига нисбатан деярли икки баравар кўпдир.

Тадбирда Президентимиз Фармонига мувофиқ тақдирланган бир гуруҳ соҳа фидойиларига орден ва медаллар топширилди. Хизмат бурчини аъло даражада ўтаётганларнинг бир гуруҳига қимматбаҳо совғалар берилди.

Театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва концерт дастури тўпланганларга байрам кайфиятини улашди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

“Халқ сўзи”

Аскар оналари шарафланди

14 январь“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Жиззах вилоятидаги аскарлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” шиори остида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари “Фориш” тоғ полигонида бўлишди. Ҳарбий хизматни ўтаётган фарзандларининг яшаш шароити, уларга яратилаётган имкониятлар, дала-ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Жиззах шаҳрида жойлашган хотира хиёбонига ташриф буюриб “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйдилар.

Шундан сўнг, Жиззах шаҳридаги тантаналар мажмуасида “Аскар оналарни шарафлаймиз!” мавзусида маънавий-маърифий ва бадиий кеча ташкил этилди. Унда Жиззах ҳарбий горнизони ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчи аёллари, аскарлар ва уларнинг оналари, ҳарбий хизмат вақтида ҳалок бўлган хизматчи ва аскарларнинг яқинлари, ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг иқтидорли ўқувчилари ва “Темурбеклар” мактабининг фаол ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 15 нафар аскарлар ва уларнинг оналарига, 10 нафар ҳарбий хизматчи аёлларга ва 6 нафар хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум ҳарбий хизматчиларнинг аёлларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, вилоят санъаткорлари, Зулфия номидаги давлат мукофати номзодлари томонидан тайёрланган Ватанни ва аскарларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради ва рақслар ижро этилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

“Халқ сўзи”.

 

Навоийда Ватан ҳимоячилари куни бир гуруҳ ҳарбийларга янги уйлар топширилди

Навоий вилоятида ҳам Республикамиз Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан“Ватанпарварлик ойлиги” дастури доирасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиб, мамлакатимиз ва халқимиз тинчлик-осойишталигини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчиларга юксак эҳтиром кўрсатилди. Чунончи, ҳарбий-ватанпарварлик фестивали, ўлкашунослик музейларида кўргазмалар, ҳарбий қисмлардаги “очиқ эшиклар”, ёшлартомонидан ташкил этилган турли интеллектуал ўйинларнинг Ватанимиз ҳимояси йўлида жон фидо этганлар жасоратига бағишланганлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, мазкур ойлик доирасида марафон ўтказилиб, бугун ўз муқаддас бурчини ўтаётган ҳарбийлар жанговар тайёргарлигини намойиш этдилар.

Айнан байрам кунлариНавоий шаҳрининг 18-кичик туманида бунёд этилаётган 6та 5 қаватли уйдан 2 тасининг фойдаланишга топширилиши, Ватан ҳимоячилари оилалари учун муносиб туҳфа бўлди.

— Президентимиз, Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг биз Ватан ҳимоялари ва оила аъзоларимиз бўлган чексиз ғамхўрлигини доим ҳис қилиб турамиз, — дейди янги хонадонлар соҳибларидан бири А. Қурбонов. — Бундай юксак эътиборга Ватанимиз олдидаги фидокорона хизматларимиз билан жавоб қайтарамиз.

Байрамнинг асосий тантаналари кенг жамоатчилик ва ҳарбийларнинг вилоятдаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулу гулчамбарлар қўйиш билан бошланди.

Шундан сўнг “Фарҳод” Маданият саройида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билананжуман ўтказилиб, унда Президентимизнинг 2020 йил 13 январбдаги Фармонига асосан мукофотланган Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси қутқарувчи-йўриқчиси Бекзод Элмуродовга “Содиқ хизматлариучун” медали тантанали равишда топширилди.

— Ватан ҳимояси наинки чегараларимиз, балки маънавийсарҳадларимиз ҳимояси ҳамдир, — дейди “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган Шаҳло Нарзиева. – Шу жиҳатдан ушбу байрам барча юртдошларимизга бирдек муборак.

Анжумандакатта байрам концерт дастури намойиш этилди. Вилоятда “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари давом этмоқда.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

НамангандаВатан ҳимояилари куни юқори шукуҳда нишонланди

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги тантаналари Наманганда ҳам юқори шукуҳда нишонланмоқда

Хусусан, “Ватанпарварлик ойлиги” давомида ҳарбий хизматчилар ва улар оилаларининг яшаш шароитини янада яхшилаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, ёшлар ва жамоатчилик вакилларинингҳарбий хизматчилар билан мулоқотлари, жойларда ташкил этилган авлодлар учрашувлари халқимизнинг Миллий армиямиз ҳамда Ватан ҳимояиларига чинакам эҳтироми бўлди. Хусусан, байрам арафасида Давлат хавфсизлик хизмат Чегара қўшинларининг Поп туманидаги ҳарбий қисмида 48, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда 32 хонадонли тураржойлар ўз эгаларига топширилди. Ғурумсарой полигонида эса 150 ўринли замонавий ётоқхона ва 300 ўринли ошхона муддатли ва сафарбарлик чақируви хизматини ўтаётган аскарларга тақдим қилинди.

14 январь куни байрам тадбирлари вилоят марказидаги тантаналар билан давом этди. Эрта тонгда маҳаллий ҳокимият, қуролли кучлар ва жамоатчилик вакиллари Наманган шаҳридаги Хотира майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шундан сўнг харбий қисмлар томонидан парад ташкил этилди. Алишер Навоий номли мусиқали драма театрида Ватан ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Тадбирларда вилоят ҳокими Х. Бозоров иштирок этди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.

“Халқ сўзи”.

Самарқандда ҳам Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганининг 28 йиллик байрами Самарқандда ҳам кенг нишонланди.

Вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур мақбарасида бўлиб, Соҳибқирон қабрини зиёрат қилишди. Ўтганларнинг руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг барча Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, унинг сиймоси олдида ҳурмат бажо келтирдилар.

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида эса ҳарбий парад, техникалар, қурол-аслаҳа ва анжомлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ҳарбийларнинг кўчма палаткалари қад ростлаб, дала машғулотлари, яшаш шароитидан лавҳалар тақдим этилди.

Тадбирда қатнашган самарқандликлар бевосита ҳарбийларимиз томонидан бошқарилаётган бугунги техника воситалари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Байрам тадбирида айниқса, кўплаб ёшларнинг иштирок этгани уларнинг ҳарбий соҳага қизиқиши ортаётганидан, демакки, армия хизмати, ҳарбий касб, мард йигитларимиз ҳаётининг муҳим бир боскичига айланиб бораётганидан далолатдир.

Вилоят ёшлар марказида эса сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ва концерт дастури бўлиб ўтди. Унга Қуролли кучлар сафида хизмат килиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидоий ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оилалари ҳамда фахрийлар таклиф этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Президентимизнинг Фармонига кўра мукофотланган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазири Б.Қурбоновнинг буйруғига асосан самарқандлик бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар вазирликнинг фахрий ёрлиғи, II даражали “Намунали хизматлари учун”, III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонлари, унвонлар ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Зилол бахт” базмгоҳида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам дастурхони ташкил этилиб, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Байрам тантаналари санъаткорларнинг ватанни мадх этувчи, мардлик ва жасурликни улуғловчи концерт дастури билан давом этди.

Яна бир хушхабар. 14-январь Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан куннинг иккинчи ярмида Қорасув массивида бунёд этилган 4 та кўп қаватли уйлардаги 120 та хонадон Мудофаа вазирлиги тизимидаги ходимларга тантанали топширилди. Демак, худди шунча ҳарбийлар оиласи учун бугунги кун қўшалоқ байрам бўлди. Улар Ватан ҳимоячилари кунини янги уйларида нишонлайдиган бўлдилар.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Сурхондарёда Ватан ҳимоячилари муносиб шарафланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Сурхондарё вилоятида ҳам кўплаб байрам тадбирлари уюштирилди.

Бугун вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари Термиз шаҳридаги Мотамсаро Она ҳайкалига ҳурмат бажо келтириб,Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизёд этилди.Шундан сўнг, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий муассасалар томонидан жанговар техникаларнинг танатанали юриши ва ҳарбий марш ўтказилиши байрам иштирокчиларида зўр кўтаринкилик бахш этди. Тадбир армия ва халқ бирдамлигини ўзида намоён этди.

Термиздаги муҳташам санъат саройида санага бағишланган тантаналар давом этди. Тадбир аввалида Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов Президентимизнингҳарбий хизматчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Миллий армиямизни янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди. Жумладан, ҳарбий соҳага оид7 та Қонун, 50 дан ортиқ Фармон, Қарор ва Фармойишлар қабул қилинди. “Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонун тубдан такомиллаштирилди ва бу борада Парламент назорати ўрнатилди.

2017 йилда давлат ҳокимияти органида ҳарбий-маъмурий секторнинг ташкил этилиши армия ва халқ якдиллигини таъминлашда муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур тизим ҳарбий хизматчиларнинг яшаш тарзи ва уларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш, бажарилиши зарур бўлган бирламчи вазифларни белгилаб олиш имкониятини яратиб берди. Сурхондарёда ҳарбий-маъмурий сектор томонидан ўтган 3 йилдавомида ҳарбий қисмлар инфратузилмасини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаларини бойитиш, ҳарбийлар ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда ҳарбий пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича “Йўл харита”ларида белгилаб олиниб, аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Унинг ижроси доирасидаўтган йилда вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, бошқа харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетидан 45 миллиард16 миллион348 минг сўм маблағ ажратилди.

Вилоятдаги Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари ва Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар тизимидаги хизматчиларга 392 хонадонли 18 та уй ва 22 та ҳовли хонадон топширилди. Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Денов туманидаги ҳарбий қисмда Ватанимиз ҳимоячилари билан учрашиб, уларнинг маънавиятини, жанговар шайлигини ошириш ҳамда ҳудудга хос миллий қадриятлар билан яқиндан таништириб бориш бўйича тегишли топшириқлар берган эди. Мазкур вазифалар ижроси доирасида яқинда вилоятимизда Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи ҳарбий хизматчилари ўртасида “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги танлови ташкил этилди ва танловнинг вилоят босқичи ғолиблари ҳамда иштирокчилари муносиб тақдирланди. Ўзини шу юрт фарзанди, деб билган киши борки, она Ватанимизни кўз қорачиғидай асрашга астойдил бел боғлайди. Бугун биз ҳарбий хизматчилар тимсолингизда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Тўмарис сингари буюк аждодларимиз сиймосини кўргандек бўламиз.

Байрам тадбирида Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашдек шарафли ишга ўзини чоғлаган бир гуруҳ ҳарбийлар вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги Сурхон воҳасида умумхалқ байрами сифатида нишонланиб, ҳарбий қўшин ва гарнизонларда, шунингдек, барча таълим муассасалари, жамоат ташкилотларидамаданий-маърифий, ҳарбий-спорт тадбирлар ташкил этилаётир.

Илҳом РАҲМАТОВ,

(“Халқ сўзи”)

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами Тошкент вилоятида кенг нишонланди. Дастлаб, Олмалиқ шаҳридаги “Металлург”, Чирчиқдаги “Кимёгарлар” маданият саройларида бошланган байрам тадбирлари шукуҳи бутун вилоят бўйлаб ёйилди..

Ушбу байрамни муносиб тарзда нишонлаш тадориги вилоятда “Ватан ҳимоячилари куни”дан анча олдин бошланганди. Жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, китобхонлик ва саводхонлик беллашувлари ташкил этилди. Ҳарбий қисмларнинг алоҳида ўрнак кўрсатган хизматчилари оилалари янги уй-жойлар билан таъминланди. Ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлган 46 нафар ватан ҳимоячиларининг оилаларига ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида меҳр-мурувват тадбирлариамлга оширилди. Жойларда ҳарбий хизматчилар билан маҳалла ўсмирлари ва ёшлари ўртасида турли хил спорт мусобоқалари уюштирилди.

Буларнинг барчаси замирида ёшлар қалбида Ватан ҳимояси йўлидаги мардлик ва шижоат намуналарини шакллантириш, бирдамлик, жойларда соғлом маънавий муҳитни барқарорлаштиришдек эзгу мақсадлар мужассам эди.

Ана шундай муқаддас туйғулар 14-январь куниНурафшон шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирларига уйғунлашиб кетди. Вилоят маркази эрта тонгданоқ меҳмонлар ва мезбонлар билан гавжум бўлди. Вилоят ва туманлар ҳокимликлари, ҳудуддаги барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, чегара қўшинлари ва барча ҳарбий қисмлар қўмондонлиги номидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Байрам шукуҳи вилоятнинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олди. Жойлардаги тадбирлар кечгача давом этди. Байрам дастурхони атрофида Ватан ҳимоясидаги мард ўғлонлар, зобитлар, истефодаги фахрийлар, уларнинг оила аъзолари, маҳаллалар кўрки бўлган нуроний кексалар жамул-жам бўлишди. Барча тантаналарда Ватанимизнинг ҳарбий салоҳияти, мард ўғлонларимиз жасорати ҳамда она Ўзбекистонимизга чексиз муҳаббат туйғулари билан қамраб олинган куй-қўшиқлар янгради.

Шодиёр МУТАҲАРОВ

(“Халқ сўзи”)

Юракларда ифтихор уйғотган байрам

Фарғона вилоятида байрам тантаналари “Ватанпарварлик ойлиги”га ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди.

Фарғона туманидаги ҳарбий амалиётлар ўташ майдонида ҳарбий қурол аслаҳалар ва замонавий техникалар 20 мингдан зиёд фарғоналик ёшлар ва кенг жамоатчиликвакилларига намойиш этилди.

14 январ маҳаллий ҳокимият, Қуролли Кучлар ва жамоатчилик вакиллари вилоят маъмурий марказидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Шундан сўнг Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 13 январбдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлар тўғрсида”ги Фармонига асосан давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотланган ҳарбий хизматчиларга юксак мукофотлар топширилди.

— Бу галги байрам мен учун унутилмас бўлиб қолади. Фаолиятим муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан юксак давлат мукофотига лойиқ топилгани зиммамдаги масъулиятни янада оширди, — дейди, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби Ихволжон Азимов. — Бу эътироф барча ҳамкасбларимга, сафдошларимга билдирилган ишонч деб биламан.

Тадбирда Мудофаа вазирлигининг буйруғи билан бир гуруҳ соҳа вакилларига ҳарбий унвонлар, кўкрак нишонлари топширилди. Вазирлик миқёсида ўтказилган турли кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.

Тадбирда санъат усталари, турли ансамбллар, таниқли хонандалар томонидан ҳарбий-ватанпаварлик руҳидаги қўшиқлар янгради.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

“Халқ сўзи”.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!

МамлакатимизҚуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Хоразм вилоятида ҳам бир қатор янги иншоотлар фойдаланишга топширилди, маданий –маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилди.

Байрам арафасида Хива шаҳрида ҳарбий хизматчилар оилалари учун кўп қаватли турар-жой биносифойдаланишга топширилди. Тадбирда мамлакатимиз мудофаа тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уй-жой шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

— Давлатимиз томонидан ҳарбийларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик чегараларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади, – дейди ҳарбий хизматчи Шукрулло Толибжонов. – Бугун имтиёзли тарзда замонавий квартирага эга бўлганим ҳам оилам ҳаётидаги унутилмас воқеа бўлди. Албатта, бу ғамхўрликка жавобан Ватанимизга янада садоқат билан хизмат қиламан!

Урганч шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида 50 ўринли ошхона, 30 ўринли ётоқхона, ўқув ва хизмат хоналари, тиббиёт пунктининг қуриб фойдаланишга топширилиши аскар ва зобитлар учун чинакам байрам туҳфаси бўлди.

Сана муносабати билан Урганч шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди ва Қуролли Кучларнинг тузилмаларисафбилан ўтди. Вилоят мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини Хоразм вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Ф. Эрманов ўқиб эшиттирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 13 январдаги Фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирланди. Мукофотланганлар орасида Хоразм вилоятда хизматни ўтаётган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам бор. Тадбирда уларга юксак ҳурмат эҳтиром кўрсатилди. Санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Одилбек Одамбоев

(“Халқ сўзи”)

Қаршида ватанпарварлик паради

Қиш ҳавосининг совуқлигига қарамасдан бугун Қарши шаҳри аҳолиси14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган ҳарбий парадни томошо қилиш учун вилоят марказига чиқдилар. Байрамга бағишланган тадбир дастлаб хотира мажмуасидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишдан бошланди.

Тантаналитадбирда иштирок этган вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилот ва корхоналари, муассасалари раҳбарлари, ҳарбий қисмлар командирлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида майдонда Мотамсаро она ҳайкали олдига гулчамбар қўйиб таъзим бажо келтирдилар.

Албатта, Ватаннинг ҳар қарич ери биз учун азиз.Ана шу юрт, унинг бугуни ва келажаги учун жон фидо этган буюк аждодларимиз, уларнинг эзгу иши ҳеч қачон унутилмайди.Уларнинг давомчилари бўлмишВатан ҳимоячилари ҳақли равишда юртнинг фахри ва ифтихори саналади.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати ташкил этилган жанговар ҳарбий техникалар намойишида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчиВатанпарвар ташкилоти вилоят кенгаши, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тегишли ҳарбий техникалар карвони шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. Устида юртимиз байроғи ҳилпираб турган бу қудратли техникалар воҳа аҳли ва меҳмонларида унутилмас таъссурот қолдирди.

- Бу йилги байрамни кўплаб ҳарбий оилалар катта қувонч ва фахр-ифтихор билан қарши олишмоқда, - дейдиқаршиликҚудрат Эгамбердиев.–Байрам муносабати билан ташкил этилаётган бугунги тадбирларёш авлодниюксак ватанпарварликруҳида тарбиялаш,улардаэл-юрттақдиригадахлдорликтуйғусиниюксалтиришга хизмат қилади.Чунки, унда Ҳарбий хизматчиларимиз томонидан намойиш қилинган ҳарбий машқлар, кўргазмали чиқишлар халқимиз, айниқса ёшларимизнинг Қуролли Кучларимиз ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади. Уларда миллий армиямиздан фахрланиш ҳиссини уйғотади.

Байрам тадбирлари доирасида маҳаллий ҳокимият вакиллари ва ҳарбий қисм қўмондонликлари томонидан жойларда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

А. Муҳаммадиев, /Халқ сўзи/14. 01. 2020й.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019