Вашингтонда Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми ва яна бир нуфузли анжуман бўлиб ўтади

15:55 17 Октябр 2019 Жамият
94 0

Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми, шунингдек, Савдо ва инвестициялар бўйича доиравий битим  кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Америка-Ўзбекистон савдо палатаси(АЎСП) билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тадбирда АҚШ савдо вазири Уилбор Росс, мезбон давлат ва Канададан Fortune 500 рўйхатига кирадиган 150дан ортиқ йирик компаниялар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари қатнашиши кутиляпти. 

Шу муносабат билан яқинда элчихонада АЎСП раиси Кэролин Лэмм, Boeing, Coca-Cola, CNH Industrial, John Deer, Caterpillar Inc.,VISA Inc., ExxonMobil ва бошқ брендлар, АҚШ савдо вазирлиги, Давлат департаменти, Осиё тараққиёт банки, Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши, Конгресс Тадқиқот хизмати мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда бўлажак форумда учта шўъба муҳокамаларини қамраб олиниши алоҳида таъкидланди.

Хусусан, «Марказий Осиёда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик» мавзусидаги биринчи сессия минтақамиз мамлакатлари ва Афғонистоннинг ташқи савдо алоқаларига масъул вазирлари иштирокида бўлиб ўтади.

Давлат-хусусий шерикчилиги ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш йўналишидаги иккинчи сессияда халқаро молия корпорациялари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа тузилмалар вакиллари ҳозир бўлади.

«Инвестициявий жозибадорлик: бизнес ва молия воситаларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсати» мавзусидаги учинчи сессияда эса мезбонлар томонидан Эксимбанк, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, CNH Industrial, Caterpillar, шунингдек, халқаро ривожланиш бўйича АҚШ корпорациялари раҳбарияти ташриф буюради.

Бизнес-форум майдонида Ўзбекистон делегацияси Қўшма Штатлар ва Канада компаниялари билан G2B ҳамда B2B форматида икки томонлама учрашувлар ўтказади. Якунда Қашқадарё вилоятида пойабзал тайёрлаш, тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш, нефть ва газ ишлаб чиқариш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, республика электрон тўлов тизимларига VISA  технологияларини жорий этиш, қолаверса, Оролбўйи ҳудудидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига  тиббиёт асбоб-ускуналари кўринишида Project Cure  гуманитар юкини етказиб беришни ташкил этиш бўйича аниқ натижаларга эришиш кўзда тутилган.

Айни чоғда Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида иккита - “Самарқанд гиламлари” ва “Gulnor” номли ўзбек савдо уйларини очиша режалаштирилган. Уларда миллий гилам ва ипакдан тўқимачилик маҳсулотлари сотилади.

Шулар билан бир қаторда кўрсатиб ўтилган саналарда Савдо ва инвестициялари бўйича доиравий битим  кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистоннинг ташқи савдо алоқаларига масъул вазирлари қатнашади. 

Унинг дастуридан божхона, стандартлар, санитария ва фитосанитар меъёрлар, интеллектуал мулк ва бизнесда хотин-қизларнинг ролини мустаҳкамлаш бўйича ишчи гуруҳлар йиғилишлари бўлиб ўтади. 

Ўз навбатида Марказий Осиё ва Афғонистонда электрон савдони ривожлантириш масалалари бўйича янги ишчи гуруҳ тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. 

Кенгаш мажлиси чоғида АҚШ томонидан “Стандартлаштириш”, “Преференцияларнинг асосий тизими” ҳамда “Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битим” мавзуларида тақдимотлар намойиш этилади. Зеро, ушбу йўналишлар минтақа учун муҳимдир.

Афғонистонга мазкур Кенгашнинг тўлақонли аъзоси мақомини бериш ҳам мажлис кун тартибида асосий ўринни эгаллаши назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019