“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қачон ишлаб чиқилади?

18:36 12 Февраль 2019 Жамият
213 0

Иллюстратив фото

Ҳукумат қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда https://t.me/huquqiyaxborot канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигига Дастур ижросини мониторинг қилиб бориш вазифаси юкланди.

Дастурга кўра, 2019 йилда жами 38 та қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан 15 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ.

Жумладан, Дастурга мувофиқ, 2019 йилда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019