Валентина Матвиенко бошчилигидаги делегация кузда Ўзбекистонга ташриф буюради

17:35 22 Июль 2019 Сиёсат
204 0

Жорий йил 22 июль куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштиришда парламентларнинг ўрни ва аҳамияти ҳам тобора ошиб бормоқда.

Учрашувда жорий йилнинг кузида Федерал Мажлис Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигида Россия Федерацияси парламенти юқори палатаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Жумладан, Олий Мажлис Сенати делегациясининг 2018 йил ноябрда Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, шунингдек Олий Мажлис Сенати ҳамда Федерал Мажлис Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг мажлиси ўтказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019