Ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилади

10:09 17 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
677 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Маълумотларга кўра, божхона соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар божхона тўловлари динамикасига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 11 ойида мамлакатимизга импорт қилинган товарлардан 10 трлн. 408 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди.

Юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳалар ривожини таъминлаш мақсадида божхона тўловларидан 41 трлн. 394,6 млрд. сўм миқдорида имтиёзлар қўлланилди. Бу эса умумий ҳисобланган божхона тўловларининг қарийб 80 фоизини ташкил этади.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Шунингдек, божхоначилар томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган 11 ойида жами 11 066 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 136 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди.

Анжуманда, шунингдек, келгуси йилнинг 1 февралидан бошлаб ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилиши маълум қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019