Вакилларимиз Англия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео+фото)

16:30 09 Август 2019 Спорт
644 0

Жорий йилнинг 5—8 август кунлари Ўзбекистон ва Буюк Британия регби терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу ўйин икки жиҳати билан аҳамиятли: биринчидан, меҳмон жамоа Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоларидан иборат терма жамоа билан куч синашган бўлса, иккинчидан, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари билан қизғин баҳс олиб борди.

Куни қиздиришига қарамай, Ўзбекистон миллий университети стадиони томошабинлар билан гавжум бўлди.

Хавфли ва ўта тезкор саналган ушбу ўйиннинг биринчи кунида Буюк Британия терма жамоаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси билан куч синашиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Иккинчи якунловчи ўйинда инглизлар Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари билан куч синашиб, кичик ҳисобда ғалаба нашидасини суришди.

Якуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлиги спортчилари олий ўринни эгаллаб, регби Ватани бўлмиш Британия терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди.
Тақдирлаш маросимида кубок ва совғалар ўз эгаларига топширилди. Инглиз регбичиларига ўзбек дўпписи ва миллий қадриятларимиз акс этган совғалар топширилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?