Вагондаги ошхона шкафига татуировка игналари ва марихуана моддасини яширган шахс қўлга олинди

10:01 18 Июль 2018 Жамият
793 0
Фото: bojxona.uz

“Келес” темир йўл чегара божхона постида “Астана-Самарқанд” йўналиши бўйича юртимизга кириб келган йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш вақтида қонунбузарлик ҳолати фош этилди. 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, фуқаро О.С. вагоннинг ошхона жиҳозлари турадиган шкафнинг пастки қисмида жойлашган махсус жойда умумий қиймати 2 миллион сўмлик жами 120 дона “EZ Revolution cartridges” номли инсон баданини татуировка қилиш учун мўлжалланган игналарни яшириб юртимизга олиб кирмоқчи бўлган экан. 

Божхона назорати жараёнида ошхона шкафидаги қутилар остида қора рангли полиэтилен пакет ўрами ҳам яширилганлиги маълум бўлди. 

Ушбу полиэтилен пакет ўрами холислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичида полиэтилен пакет парчаларига ўралган, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш хашаксимон ўсимлик борлиги аниқланди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистик марказининг хулосасига кўра, ушбу аниқланган қуритилган ўсимлик вазни 20,71 грамни ташкил этувчи “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси, деб топилди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019