Вагон ўриндиклари остига 1 тоннадан ортиқ олма ва лимон яширилганлигини фош қилинди

17:29 14 Август 2019 Жамият
79 0

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Келес темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” йўналиши бўйича мамлакатимизга кириб келган поезд вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, поезд вагонларидан бирининг ўриндиқлари остига фуқаро А.Н. томонидан мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб кириш мақсадида 1.1 тоннадан ортиқ олма ва лимон яширилгани фош бўлди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 17 турдаги маиший техника буюмлари, дори ва маиший тозалаш воситалари ҳамда озиқ-овқатлар ҳам яширинча олиб ўтилаётган вақтида тўхтатиб келинди.

Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 70 млн. 354 минг сўмни ташкил қилди. 

Мазкур поездда аниқланган яна бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси Н.Е. ҳам қиймати 29 млн. 506 минг сўмлик 9 турдаги товарлар, хусусан озиқ-овқатлар ва хўжалик молларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019