V Ислом бирдамлик ўйинларига Коня мезбонлик қилади

23:31 13 Июнь 2020 Дунё
359 0

V Ислом бирдамлик ўйинлари 2021 йилнинг 10-19 сентябрь кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркиянинг спорт ва ёшлар масалалари бўйича вазири Меҳмет Муҳаррем Касапўғлу маълум қилди.

Унинг айтишича, ушбу йирик спорт тадбирини аввалига 2021 йилнинг 20-29 август кунларида ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш вақти ўзгаргани сабабли тадбирни кечиктиришга тўғри келди. Вазир Токиодаги Олимпиада ва Ислом бирдамлик ўйинларининг бир вақтга тўғри келиши спорт федерациялари ва спортчилар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.

«Биз тайёргарликни қизғин давом эттирмоқдамиз. Ишончим комилки, Ислом бирдамлик ўйинларини бошқа ҳамкорлар билан бирга юқори даражада ўтказишнинг уддасидан чиқамиз», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, IV Ислом бирдамлик ўйинлари 2017 йилнинг майида Боку шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?