Узумнинг микроклонлашган усулда in vitro генофонди коллекциялари яратилади

14:43 01 Май 2018 Иқтисодиёт
1208 0
Фото: sad-dacha-ogorod.com

“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти томонидан академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда микроклонлашган усулда, узумнинг in vitro генофонди коллекцияларини яратиш ва питомникларда кўпайтириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. 

Бундан кўзланган асосий мақсад жаҳон бозорида талаб юқори бўлган харидоргир, генетик жиҳатдан янги ва истиқболли узум навларини кўпайтириш орқали экспортбоп вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳажми оширишдир. Жамият ташаббуси билан тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, токзорлар учун мос ерлар ажратиш, тармоққа замонавий технологияларини жорий этиш, яроқсиз токзорларни реконструкция қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган брифингда шу ҳақда маълумот берилди. 

— Президентимизнинг 2018 йил 28 февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкагол маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори виночилик соҳасини ривожлантириш, айниқса, тизимдаги қайта ишлаш корхоналари хом ашё базасини мустаҳкамлаш борасида дастуриламал ҳужжат бўлди, — “Ўзшаробсаноат” АЖ бошқарма бошлиғи Жамшед Ахмеджанов. — Унда саноатбоп узум етиштиришни кўпайтириш, янги токзорлар барпо этиш, мавжудларининг маҳсулдорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, жамият таркибидаги корхоналар томонидан 2018-2021 йиллар давомида Жиззах вилояти Бахмал, Янгиобод ва Зомин туманларида 9750 гектар янги токзорлар барпо этилади. 

Мазкур токзорларда жаҳонда таниқли бўлган ҳосилдор узум навлари жойлаштирилади. Шунинг учун сув билан таъминланган унумдор ер майдонлари ажратиш, сертификатланган экиш материалларидан фойдаланиш, замонавий техника паркларини ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилаяпти. Энг муҳими, токзорлар қайта ишлаш шохобчаларидан узоқ бўлмаган худудларда ташкил этилиб, 10 мингта янги иш ўрни яратилади. 

Ҳозирги пайтда жамият тасарруфидаги субъектлар ихтиёрида 4273 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, бу ерда нафақат техник узум, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етиштирилмоқда. Хусусан, ёш ток қатор ораларига жорий йилда жами 1410 гектар сабзавот, полиз, картошка ва дуккакли экинлар экилаяпти. Бу, ўз навбатида, ердан самарали фойдаланган ҳолда, ички ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотлар етказиб берилишига мустаҳкам замин яратади.

Саид РАҲМОНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019