Узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахслар судга қандай келтирилади?

15:43 18 Декабрь 2018 Жамият
337 0

Иллюстратив фото

Ҳукумат қарори билан Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди

Низомга мувофиқ, мажбурий келтириш учун суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, жиноят, маъмурий ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими асос бўлади. 
Фуқаролик ишлари бўйича суд мажлисига мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят ишлари бўйича вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилади.

Мажбурий келтириш ички ишлар органлари томонидан соат 06:00дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилади.

Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни яшаш ёки иш жойидан топишнинг имкони бўлмаса бу ҳақида қарор (ажрим) чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья 5 кун муддатда хабардор қилиниши лозим.

Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан ундирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019