Узоқ Шарқда ўрмонлар ёнмоқда

20:11 08 Апрель 2019 Дунё
1035 0

Иллюстратив фото

Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудида бошланган ўрмон ёнғинлари 5 минг гектарга яқин ҳудудни эгаллаб олган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Жумладан, Магадан областида 4 минг гектардан зиёд, Амур областида 650 гектарга яқин, Хабаровск ва Байкалорти ўлкаларида қарийб 290 гектар, Бурятияда 1 гектар майдонга ўт кетган.

“Тилсиз ёв”ни бартараф этиш учун қарийб 580 киши ва 94 та техника воситаси жалб этилган. Авиация мониторинги ҳамда ўт ўчиришда тўққизта ҳаво кемасидан ҳам фойдаланиляпти.

Айни пайтга келиб Россиядаги 34 та ҳудудда ўт ўчириш мавсуми бошланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?