Узоқ қишлоқларни газ билан таъминлаш ва автомобилларга компрессор станцияси бўлмаса ҳам газ қуйиш муаммоси ҳал қилинади

17:59 27 Август 2018 Жамият
243 0

Бу ҳақида “Ўзбекнефтегаз” АЖ хабар берди.

Гап шундаки, шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда кўчма газ қуйиш ва жамлаш аккумулятор станциялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бундай қурилмалар “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида “Ўзбекнефтегаз” ва Кореянинг NK Group компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган UNG Enk Mobile компанияси томонидан тайёрланмоқда.

Кўчма газ қуйиш станцияси дастлаб Тошкент вилоятида дала ишларида махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, юк ташиш ва енгил транспорт воситаларини сиқилган табиий газ билан таъминлашда синаб кўрилди. Айнан фермер хўжаликлари ана шундай воситаларнинг дастлабки буюртмачилари бўлиши мумкин. Сабаби битта шундай станцияда 5000 кубометр газ олиб келиниб, 30 та тракторни метан билан таъминлай олади. Уларни мавсум пайтида дала яқинига ўрнатиш мумкин. Боз устига, бундай станцияларни нафақат юридик, балки жисмоний шахслар ҳам харид қилиш имконига эга. Компания сайтида унинг нархи 203 000 ш.б. эканлиги айтилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар