UzCard “SMS-хабарнома” хизмати нархини икки бараварга оширди

16:40 08 Июль 2019 Иқтисодиёт
411 0

UzCard пластик карточкаларини “SMS-хабарнома” хизматига улаган фойдаланувчилар учун ҳар битта смс учун хабар қийматини икки бараварга оширди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

"Мобил операторлар 2019 йил 15 июлдан “SMS-хабарнома” хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи (МЧЖ Play Mobile) ҳар бир кириш хабарнома нархи 84,20 сўмни (2 цент) ташкил этишини эълон қилади", дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар “SMS-хабарнома” хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи ҳар бир кириш хабарнома нархи 42,10 сўмни ташкил этарди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019