Uzbekistan Airways Сингапурга рейсларни Жакартага алмаштирган эди. Дастлабки натижалар қандай?

16:21 02 Июль 2019 Жамият
331 0

Маълумки, шу йил апрель ойи охирида Uzbekistan Airways Сингапурга учишни тўхтатди.

Авиакомпания 2104 йил апрелидан бошлаб ушбу мамлакага рейсларни йўлга қўйганди. МАК самолётлари Тошкент — Куала-Лумпур — Сингапур — Тошкент ва Тошкент — Сингапур — Куала-Лумпур — Тошкент йўналишларида парвозларни амалга оширган.

Сингапурга охирги рейс шу йил 26 апрель куни бўлган. Uzbekistan Airways ўша график бўйича ҳафтасига икки марта Куала-Лумпурга учишда давом этиб, фақат Сингапурни Индонезия пойтахти Жакартага алмаштирган эди.

Дастлабки натижалар Индонезиядан юртимизга туристлар сони ошганини кўрсатяпти.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистонга Индонезиядан 172 нафар сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 41 фоиз кўпдир

Сингапурга рейс йўқ бўлишига қарамай, ушбу шаҳар-давлатдан диёримизга келувчилар сони бор-йўғи 6,3 фоиз камайган — 2019 йил май ойида 118 нафар, 2018 йил май ойида эса 126 нафар турист.

2018 йилда Сингапур(1782 нафар) Ўзбекистонга сайёҳлар оқими бўйича Индонезия(1589)ни ортда қолдирганди. Ваҳолонки, Индонезиянинг аҳолиси қарийб 269 млн. бўлса, Сингапурники бор-йўғи 5,8 млн.дир.

Аҳолининг умумий сони фоизларда ҳисоблаб чиқилса, Сингапур Индонезияни Ўзбекистонга келадиган туристлар сони бўйича бир неча марта ортди қолдирмоқда ва бу жараён тўғридан-тўғри рейслар ёпилишига қарамай давом этяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019