“Ўзбекфильм” АЖ барча акцияларини қайтариб сотиб олади

19:16 09 Июль 2018 Маданият
837 0

“Ўзбекфильм” АЖ давлат корхонасига айлантириляпти ва барча акцияларни сотиб олмоқда. Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинишича, бу борадаги қарор компания акциядорларининг май ойи охирида ўтказилган йиғилишида қабул қилинган.

Шу муносабат билан жамият акцияларининг ҳар бир донасини бозор нархида 2000 сўмдан харид қилиш бошланяпти. Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, “Ўзбекфильм” АЖнинг асосий акциядори Давлат активларини бошқариш маркази, “Zamin Film” МЧЖ, “Uzbek Film Services” компанияси ва 549 нафар жисмоний шахс ҳисобланади.

Ўз навбатида, 1946 йилда Самарқандда асос солинган ва кино ҳамда телевидение учун ускуналар чиқарган “Кинап” АЖ ҳам ўз бошқарув шаклини ўзгартирмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019