Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида энг кўп медални қўлга киритишди

13:10 07 Июль 2018 Жамият
596 0
Фото: Халқ таълими вазирлиги

Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мактаб ўқувчиларининг Халқаро математика мусобақаси (International Mathematics Competition) дунёнинг иқтидорли ўқувчилари учун энг катта ва муҳим форум ҳисобланади. Ҳар йили июль ойида ўтказиладиган мусобақада дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан келган 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашадилар.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Мазкур нуфузли мусобақада бешинчи марта иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси шу йили мусобақада иштироки тарихида илк маротаба умумжамоа ҳисобида энг кўп медални олишга муваффақ бўлди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов олтин медални қўлга киритди. Ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ражаббоев Лазизбек ва Пешкў туманидаги 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Норбоев Жаҳонгир – кумуш медаль, Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 7-синф ўқувчиси Бўриев Искандар, Учтепа туманидаги 4-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мажидов Муҳаммадризолар бронза медалга сазовор бўлишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар