«Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари ўзгарди

09:07 27 Июнь 2018 Жамият
1550 0
Фото: «Ўзавтосаноат»

«Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури орқали хабар берилди.

Қайд қилинишича, бу ҳақдаги қарор 26 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев раислиги остида автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишда қабул қилинди.

Салимовнинг ишдан бўшатилишга фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги қониқарсиз ҳолат сабаб бўлган.

«Ўзавтосаноат»га аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар этиб тайинланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019