UzAuto Motors янги хашамат автомобиллари нархини эълон қилди

14:37 27 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
1189 0

Фото: Ҳасан Пайдоев("Халқ сўзи")

Хабарингз бор, 25 декабрь куни Тошкентда SUV сегментига мансуб Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox янги автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Янги моделлар премиум синфга мансуб автомобилларининг сегментини тўлдирди.

Компания хабарига кўра, Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун шартнома тузиш UzAuto Motors дилерлик марказларида бугундан бошланади. Tahoe ва Traverse моделларига шартномаларни фақат Nurafshon Autocentre (Тошкент вилояти) автосалонидан олиш мумкин.

UzAuto Motors маҳсулотлари савдоси амалиётидан маълумки, юртимиздаги истеъмолчилар бизнес-синфига мансуб автомобилларни харид қилаётганда тўлиқ комплектацяни афзал кўради. Бунга далил сифатида - Malibu Turbo 2.0 LTZ ҳамда Tracker LTZ автомобилларини келтириш мумкин.Шуларни инобатга олган ҳолда Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари маҳаллий бозорда фақат тўлиқ комплектацияда таклиф қилинади.

"Оддийроқ комплектациядаги автомобилни харид қилишни истаганлар дилерга буюртма қолдириши ёки info@uzautomotors.com юбориши мумкин. Зарур миқдорда буюртма йиғилганидан сўнг компания ушбу автомобилларни харидорларга етказади.

Автомобиль нархлари:

EQUINOX

Бошланғич нархи: 225 652 174 сўмдан

Redline LT комплектацияси: 303 478 261 сўм

TRAILBLAZER

Бошланғич нархи: 264 347 826 сўмдан

LTZ комплектацияси: 346 086 957 сўм

TRAVERSE

Бошланғич нархи: 404 173 913 сўмдан

Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм

TAHOE

Бошланғич нархи: 517 391 304 сўмдан

Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм

*Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган" дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019