UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли, янгиланган ва арзон Malibu моделини тақдим этади 

10:15 16 Август 2019 Жамият
337 0

UzAuto Motors компанияси 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили савдоси бошланаётганини маълум қилади. Янгиланган, кўпчиликнинг кўнглидан жой олган Malibu, Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30 фоиз) давомчиси бўлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Malibu 1.5 л. Turbo – бу чиройли ва уйғун тузилган седан бўлиб, бежирим ва аниқ чизгиларга эга.

Олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограмм енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 сантиметр қўшган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган.

Шуни қайд этиш лозимки, мазкур моделнинг нархи аввалгисидан 5 миллион сўмга арзон ва у иссиқ иқлимли мамлакатлар учун айни муддао саналади. Янгиланган моделнинг ранглар палитраси ҳам кенг доирада тақдим этилган. Дарвоқе, ушбу модель гўзал аёлларимиз учун ҳам жуда мос келади.

Шунингдек айни дамда янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилининг ҳам савдоси йўлга қўйилган. Ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш 2019 йилнинг сентябрь ойидан бошланади.

Хариорларнинг Malibu автомобилига бўлган талаби катталигини инобатга олган ҳолда UzAuto Motors Асака банки, InfinBank va Ўзавтосаноат-лизинг билан биргаликда автомобилни байрамона акция шартларида харид қилишни таклиф этади.

Харидорларга шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда Malibu 2.5л. автомобили жуда оз миқдорда чегараланган ранглар палитрасида қолган ва ушбу модель ишлаб чиқаришдан тўхтатилмоқда.

Компания дилерлар билан биргаликда Malibu2.5 л. автомобили учун шартнома тузган мижозлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини кафолатлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?